Гистология ва тиббий биология кафедрасининг тарихи
Gistologiya va umumiy genetika hamda biologiya kafedralari 1920 yilda O‘rta Osiyo davlat universitetining tibbiyot fakulьteti qoshida tashkil etildi. Bu davrda 2 kishidan iborat kafedrani Moskvalik gistolog olim Ye.M.Shlyaxtin boshqardi (1920-1938 yy.). Kafedra xodimlarining asosiy e’tibori o‘quv jarayonini tashkil qilish, kafedrani kengaytirishga qaratildi. Kafedrada o‘quv adabiyotlari, o‘rgatish uchun gistologik preparatlar yo‘q edi, o‘quv mikroskoplari soni atigi 15 tani tashkil qilardi. Kafedra xodimlarining harakatlari bilan zarur gistologik preparatlar, namoyish materiallari tayyorlandi. Professor Ye.M.Shlyaxtin gistologiya kursi bo‘yicha ma’ruzalar yozdi va ulardan talabalar qo‘llanmalar sifatida foydalandilar. Keyinchalik kafedraga rahbarlik qilgan prof. Z.K.Raxmatullin (1941–1944 yy.) va prof. S.M.Milenkov (1944-1952yy.) kafedraning ilmiy izlanish ishlarida neyrogistologik yo‘nalishning rivojlanishiga katta e’tibor berdilar. Kafedra xodimlari xayvon organizmidagi turli a’zo va to‘qimalarda reseptor apparat morfologiyasini o‘rganish bilan shug‘ullandilar, yangi gistologik usullarni egalladilar. Kafedra o‘quv preparatlari, mikropreparatlar, chizmalar bilan boyidi. 50-yillar oxirida kafedrada yanada nozikroq zamonaviy sitologik va gistologik tekshiruv usullarini egallash boshlandi. K.A.Zufarovning 1962 yilda yoqlagan dissertasiyasi bu boradagi ilk ishlardan biri bo‘ldi.1962-2002 yillarda gistologiya kafedrasiga prof.K.A.Zufarov rahbarlik qildi. Bu davrda gistologiya kafedrasi institutning eng ilg‘or nazariy kafedralaridan biriga aylandi. O‘quv preparatlari va jadvallar kolleksiyasi butunlay yangilandi, aksariyat o‘quv xonalari mikroproektorlar bilan ta’minlandi. Elektron mikroskop va yangi tizimdagi ulьtramikrotomlar bilan jihozlangan muammoli biofizik laboratoriya tashkil qilindi.
Зуфаров К.А. ЎзССР ФА академиги, т.ф.д., професссор (1925-2002)
Ўқув жараёнида асосий эътибор кафедрада олиб борилган илмий тадқиқотлар билан чамбарчас боғлиқ холда цитология, гистохимия ва электрон микроскопия соҳасидаги оҳирги ютуқларга қаратилди. Ўқув жараёни интеграциясини таъминлаш мақсадида биология ва анатомия кафедралари билан ҳамкорликда мунтазам равишда фанннинг турли бўлимлари бўйича комплекс интеграцион маърузалар ўқилди. Бериладиган материалларни қайталанишини олдини олиш мақсадида мазкур кафедраларда маъруза ва амалий машғулот дастурлари мувофиқлаштирилди.
Электронмикроскопик (1966й.) ва муаммоли биофизик (1970й.) лабораториялар ташкил этилгандан сўнг гистология кафедраси Ўрта Осиё ва Қозоғистон, мамлакатимизнинг турли шаҳарлари, шунингдек хорижий давлатлардан келган илмий ходимларнинг тажриба оширувчи Методик марказга айланди. 70-йилларда гистологлар мактаби шаклланиб, унга Ўзбекистон гистологлар мактаби ташкилотчиси, Беруний мукофоти совриндори, дунёдаги энг нуфузли Пуркинье медали соҳиби, МДҲ давлатлари анатомлар, гистологлар, эмбриологлар Ассоциацияси раиси муовини, Ўрта Осиё ва Қозоғистон морфологларининг Координацион хайъати раиси, ЎзССР ФАнинг ҳақиқий аъзоси, ЎзССРда хизмат кўрсатган фан арбоби проф. К.А.Зуфаров раҳбарлик қилди.
Проф. Зуфаров К.А., Парпиев А.П., Тўхтаев Қ.Р., Гонтмахер В.М., Расулев Қ.И., Йўлдошев А.Й.
Собиқ совет даврида у томонидан биринчи марта «Гистология» дарслиги ўзбек тилида чоп этилди ва ҳозирги даврда ушбу дарсликнинг учинчи нашри чиқди. Китобдаги нодир схемалар ва гисторасмлар Москва ва Тошкента нашр этилган дарслик ва атласларга киритилган. 26 март 1987 йил Давлат реестрида «Ингичка ичакдан қонга сўрилган экзоген оқсилларни буйракда парчаланиши» кашфиёти қайд этилди.
Академик К.А.Зуфаров бошчилигида яратилган мазкур илмий ихтиро она сути оқсилларини гўдаклар ичагида пиноцитоз ёрдамида сўрилиши ва буйракда парчаланишига бағишланган бўлиб, у янги илмий изланиш ишларини олиб боришга кенг илмий ва амалий имкониятлар очиб берди. Мазкур мактаб кейинчалик «Зуфаров мактаби» номини олиб, бутун дунёга танилган илмий мактабга айланди. Гистология кафедраси ТошДавТИнинг кафедралари ва клиникалари, шунингдек Тошкент, Москва, Ленинград, Ростов, Одесса, Тбилиси ва бошқа бир қанча мамлакатларнинг илмий текшириш институтлари ва кафедралари билан ҳамкорликда илмий текшириш ишларини олиб борди.
Морфологларнинг Бутуниттифоқ съездига тайёргарлик
Биология ва умумий генетика кафедрасининг биринчи кафедра мудири А,А.Бродский (1920-1930й.й.) эди. Кейин кафедрани профессор Н.П.Соколов (1931-1936йй.), А.М.Завадский (1935-1948 йй.), профессор М.С.Софиев (1948 – 1963йй.), доцент А.П.Щеулов (1964-1966йй), ЎзРФА академиги Д.Х.Хамидов (1966-1975йй) бошқарди.
Д.Х.Хамидов бир вақтнинг ўзида Биокимё ИТИнинг «Цитохимия ва Электрон микроскопия» бўлимига раҳбарлик қилди. Цитобиохимия, эндокрин безларининг эмбриогенези, қон системасининг филоонтогенези ва цитокинетикаси, уларнинг гормонал бошқарилуви ва радиациянинг таъсири, гемопоэзнинг фаслий ўзига хослиги йўналишларида илмий изланишлар олиб борилди ва биринчи марта трансген ҳайвонлар олинди. Шу мавзуда кафедра ходимлари томонидан қатор номзодлик ва докторлик ишлари (Б.С.Гильдиева,1970; А.Т.Акилов,1984; К.Н.Нишанбаев,1971,1981; М.А.Нишанбаева, 1971; П.Р.Алимходжаева,1971 ва бошқалар) ҳимоя қилинди. Проф. Ж.Х.Хамидов раҳбарлигида 1970 йилда «Руководство по общей биологии» дарслиги яратилди.
Ж.Х.Хамидов, ЎзССР ФА академиги, т.ф.д., проф.
Тиббий биология ва генетика кафедраси ходимлари(1966-1975 йиллар)
1975–1991йиллар давомида кафедрани профессор П.И.Ташходжаев, бошқарди.
Т.ф.д., проф. Ташходжаев П.И.
1990 йили ТошДавТИ Биринчи ва Иккинчи ТошДавТИ га бўлинди. Биринчи ТошДавТИ гистология кафедрасига 1990 – 1998 йилларда академик Зуфаров К.А., 1998 – 2005 йилларда профессор Йўлдошев А.Й. раҳбарлик қилди.
Т.ф.д., профессор Йўлдошев А.Й.
Биринчи ТошДавТИ электрон микроскопик лабораториясида: проф. Йўлдошев А.Й., проф. Расулев Қ.И., доц. Князева Л.С.Тиббий биология кафедрасини Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институтида 1991-1995 йиллар давомида Гильдиева Б.С., 1995-2005 йилларда профессор Алимходжаева П.Р. бошқарди.
Т.ф.д., проф. Алимходжаева П.Р.
Иккинчи ТошДавТИда 1991-2005 йиллар давомида тиббий биология кафедрасига профессор Ташходжаев П.И., гистология кафедрасига профессор Тўхтаев К.Р. рахбарлик қилдилар.
Профессор Тўхтаев К.Р.
2005 йилда Биринчи ва Иккинчи ТошДавТИлар негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилиб, аввал алоҳида фаолият кўрсатган гистология ва тиббий биология кафедралари бирлаштирилди ва академияда иккита тиббий педагогика ва стоматология факультетлари гистология ва тиббий биология (кафедра мудири профессор А.Ю.Юлдашев) ҳамда даволаш ва тиббий профилактика факультетлари гистология ва тиббий биология (кафедра мудири профессор Тухтаев Қ.Р.) кафедралари шаклланди.
ТТА МИТЛ электрон микроскопик лабораториясида: проф. Тўхтаев Қ.Р., проф. Расулев Қ.И., доц. Тулеметов С.Х.
2012 йилда ҳар иккала гистология ва тиббий биология кафедралари бирлаштирилди. 2015 йилда Тошкент Давлат стоматология институтининг ташкил этилиши муносабати билан кафедра иккига бўлинди: ТТА гистология ва тиббий биология кафедраси ҳамда стоматология институти гистология ва тиббий биология кафедраси. Ҳозирги кунда ТТА гистология ва тиббий биология кафедрасига т.ф.д. Азизова Ф.Х., биология курсига П.Х.Халиков раҳбарлик қилмоқда.
Т.ф.д. Азизова Ф.Х. Профессор Халиков П.Х.
Кафедрада 4 профессор, 4 доцент, 2 катта ўқитувчи ва 8 ассистент педогогик, илмий изланиш ҳамда тарбиявий фаолиятларини олиб бормоқдалар. Кафедра ходимлари томонидан икки йўналишда: 1) “Ички аъзоларнинг структур-функционал хусусиятлари, улар ангиоархитектоникасининг нормада ва турли ташқи омиллар таъсиридаги ёшга кўра хусусиятлари”, 2) “Пестицидларнинг организмга таъсирининг цитогенетик ва цитоморфологик мониторинги ва юзага келган ўзгаришларни коррекциялаш” бўйича илмий изланишлар, замонавий информацион, мультимедия технологиялари асосида ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўқув жараёни учун микроскопик тасвирлар банки, видеороликлар яратилди, микропрепаратлар тасвирини микросокопдан компьютерга ва ўқув хоналаридаги телевизорларга узатиб берувчи видеотизим ташкил қилинди. Кафедрада янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ишлари давом этмоқда: гистология, цитология ва эмбриология фани бўйича замонавий атлас, проф. Қ.Р.Тўхтаев таҳрири остида ўзбек, инглиз ва рус тилларида «Гистология ва эмбриология асослари» дарслиги нашр этилди. Профессор Холиқов П.Х. таҳрири остида “Биология” дарслиги яратилди. Ушбу дарслик икки марта нашрдан чиқарилди ва ҳозирги кунда унинг янги ахборотлар билан бойитилган замонавий учинчи нашри тайёрланди.