Азизова Феруза

Азизова Феруза Хусановна

Кафедра мудири, т.ф.д., профессор
 Манзил: 100109, Тошкент ш. Форобий кўчаси 2,
Тел.: +998 71 214-5951,
E-mail: feruza.azizova@tma.uz
  • МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
    1982-1988 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси
    1988-1990 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти гистология кафедраси ассистенти
    1990-1991 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти муаммоли илмий текшириш клиник-экспериментал лабораторияда кичик илмий ходими
    1991-1996 йй. – Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти гистология кафедраси ассистенти
    1996-1998 йй. – Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти гистология кафедраси катта ўқитувчиси
    1998-2003 йй. – Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти гистология кафедраси доценти
    2003-2005йй. – Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти гистология кафедраси профессори
    2005-2007 йй. – Тошкент тиббиёт академияси ўқув-услубий бошқарма бошлиғи
    2007-2015 йй. – Тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси мудири (ўриндошлик асосида ўқув-услубий бошқарма бошлиғи)
    09.2015й. дан- Тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси мудири

 

Ф.Х.Азизова 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 1988 йилдан 2007 йилгача гистология кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор лавозимларида ишлаб келган. 2007 йилдан гистология ва тиббиёт биологияси кафедраси мудири ва 2003 йилдан ўриндошлик асосида ўқув-услубий бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритмоқда. 1995 йил «Мезентериал лимфа тугунларининг антиген таъсирида структур-функционал хусусиятлари» мавзусида номзодлик, 2002 йил «Ингичка ичак иммун тизимининг постнатал онтогенездаги функционал морфологияси ва унинг инфекцион ва токсик таъсирдаги хусусиятлари” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. У  ҳозирда  овқат ҳазм қилиш ва иммун тизими аъзоларининг турли экотоксик омиллар таъсиридаги структур-функционал хусусиятларини ўрганиш устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг раҳбарлигида 3 та докторлик диссертацияси тайёрланмоқда. 120 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий  ишлар, жумладан 1 та дарслик ва 4 та ўқув қўлланма муаллифи.

Ф.Х.Азизова ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. У 2003 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этишга бағишланган кўрик-танловда совринли биринчи ўринни эгаллаган. 2007 йилда у раҳбарлик қилаётган кафедрада “Тиббий биологик фанларни ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларини қўллаш самарадорлиги ва истиқболлари” мавзусида тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари учун республика миқёсида тақдимот ўтказилган.

Ф.Х.Азизова янги авлод давлат таълим стандартлари ва ўқув режалари, дастурлар, талабалар билим ва кўникмаларини назорат қилиш усулларини такомиллаштириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Унинг бошчилигида амалий кўникмаларни эгаллашнинг қадамма-қадам технологияси ва унинг асосида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди, фанлараро горизонтал ва вертикал интеграцияни таъминловчи модуль тизимига ўтишнинг услубий асоси яратилди. Ф.Х.Азизова ташаббуси билан Республика тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун мунтазам равишда ўқув жараёни сифатини оширишга қаратилган семинарлар, анжуманлар ўтказилмоқда. У турдош олийгоҳларнинг ўқув-услубий фаолиятида доимий амалий ёрдам бериб келади.

Азизова Ф.Х. малакали педагог, ёшларнинг ғамҳўр мураббийси. У ҳақиқатгўй, меҳнатсевар, пунктуал, берилган топшириқларга маъсулият билан қарайди. Фидоийлиги, меҳнатсеварлиги билан ҳамкасблари ўртасида ҳурмат қозонган.

Азизова Ф.Х. ўқув жараёнини ташкил этишнинг меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш, таълимнинг замонавий прогрессив технологияларини кенг жорий этиш, талабаларни назарий ва амалий тайёрлаш сифатини ошириш, билим ва кўникмаларни баҳолаш усулларини такомиллаштириш борасида фаол қатнашиб, олий тиббий таълимни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшмоқда.