Даминов Акмал

Даминов Акмал Охунжонович

тиббиёт фанлари номзоди, доцент

 

Манзил: 100109, Тошкент ш. Форобий кўчаси 2,
Тел.: +998 71 214-5951,
E-mail: akmal.daminov@tma.uz
  • МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
    1969-1975 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти, талабаси
    1975-1977 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти тиббий биология кафедраси стажёр тадқиқотчиси
    1977-1994 йй. – Тошкент давлат тиббиёт институти, тиббий биология кафедраси ассистенти
    1995-2005 йй. – Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти, тиббиёт биология кафедраси катта
    2005-2006 йй. – Тошкент тиббиёт академияси даволаш ва тиббий профилактика факультетининг гистология ва тиббий биология кафедраси катта ўқитувчиси
    2006 й. – ҳ.в. – Тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси доценти

 

Даминов Акмал Охунжонович 1952 йилда туғилган, ўзбек. 1975 йилда Тошкент Давлат Медицина Институтининг санитария гигиена факультетини тугатган. Ихтисослиги – санитария врачи. Oлий ўқув юртидаги иш стажи 35 йил, шу жумладан мазкуp ўқув юpтидаги педагогик иш стажи 35 йил, илмий педагогик иш стажи 35 йил. Умумий иш давомийлиги 35 йил.

1994 йилдан буён тиббиёт фанлаpи номзоди. 1994 йил «Морфофункциональное состояние печени при действии индола» мавзусида 14.00.23 – Гистология, цитология ва эмбриология ихтисосликлари бўйича номзодлик диссертациясини  ҳимоя қилган.  Илмий рахбари: профессор Тошхужаев  П.И.

Ҳозирги кунда «Оценка эффективности некоторых индукторов интерфероногенеза при сальмонеллёзной инфекции в эксперименте» мавзусида докторлик диссертацияси устида изланиш олиб бормоқда.

Даминов Акмал Охунжонович томонидан 100дан ортиқ илмий мақола, 20дан ортиқ ўқув-услубий ишлар муаллифи. Маъруза ва амалий машғулотларида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга алохида эътьибор беради. У янги педагогик технология асосида дарс олиб бориш учун машғулотлар сценарийсини тузди ва уларни ўқув жараёнига тадбиқ этди. Кафедра доценти сифатида тиббиёт биологияси ва генетика фани бўйича маънавий маърифий, ўқув-услубий, тарбиявий ишларини ташкиллаштириш бўйича маъсул ходим вазифасини мунтазам бажариб келмоқда. Шу билан бирга у мазкур фан бўйича талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришлари, тест ва рейтинг тизими бўйича билимларини текширишда керакли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда мунтазам равишда фаол иштирок этмоқда.

У кафедра ва академиянинг жамоатчилик ишларида, “Мустақиллик” ва “Наврўз” байрамларини нишонлашда ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Даминов А.О. охирги етти ўқув йили давомида даволаш факультети мураббийлар кенгаши раиси, даволаш факультети бош мураббийи сифатида талабалар орасида таълим-тарбиявий ишлар олиб бормоқда.