Шахло Махмудова

Махмудова Шахло Исматуллаевна

 Манзил: 100109, Тошкент ш. Форобий кўчаси 2,
Тел.: +998 71 214-5951,
E-mail: shaxlo.maxmudova@tma.uz
  • МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
    2005-2011 йй. – Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факултети талабаси
    2011-2013йй. – Тошкент тиббиет академияси овқатланиш гигиенаси кафедраси магистри
    2013-2014йй. – Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети гистология ва тиббий биология кафедраси хона мудири
    2014 й. – х.в. – Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти

Махмудова Шахло Исматуллаевна 2013 йилда магистратурани тамомлаб, 2014 йил 1 майдан “Гистология ва тиббий биология” кафедрасида ассистент лавозимида ишламоқда. У ўз ишига масъулият билан ёндошади, ишга ўз вақтида келади. Ўзининг тиришқоқлиги, талабчанлиги, самимийлиги билан талабалар ҳурматига сазовор бўлди. У доимо ўз устида ишлайди, интернет ва чет эл адабиётларидан фойдаланади. 1 йил давомида профессор ўқитувчилар маърузалари ва амалий машғулотларида қатнашди.

Махмудова Ш.И. ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. Дарсларда  янги  мавзуларни  ёритиш   учун   янги  педагогик  технологияларни қўлламоқда.

Кафедра  ишларида  фаол  қатнашади. Даволаш факультети ўқув ишларига жавобгар. Тиббий профилактика  факультети  2-курс  талабаларига  мураббийлик қилади.

Ҳозирда    Махмудова Ш.И.   докторлик диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда. Тадқиқот иши бўйича илмий мақола ва тезислар чоп этмоқда.