Самадова Фотима

Самадова Фотима Ражабовна

кафедра ассистенти

Манзил: 100109, Тошкент ш. Форобий кўчаси 2,
Тел.: +998 71 214-5951,
E-mail: fotima.samadova@tma.uz

 

Самадова Фотима Ражабовна 2007-2011 йилларда Ўзбекистон Миллий Университети биология-тупроқшунослик  факультети талабаси бўлган, 2011-2013 йиллларда Ўзбекистон Миллий Университетини “Биология” йўналишини магистратура босқичини тамомлаган. 2014-2015 йилларда Тошкент давлат стоматология институти физиология, патологик физиология, микробиология ва фармакология кафедраси лаборанти, 2016-2017 йилларда  Тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси хона мудири, 2017йил 02-сентябрдан Тошкент тиббиёт академияси “Гистология ва тиббий биология” кафедрасида  ассистент лавозимида ишламоқда.

Ўз ишини  қадрлайди,  ишга  масъулият  билан  ёндошади. Ўзининг  талабчанлиги,  қаттиққўллиги, тиришқоқлиги  билан  талабалар  хурматига   сазовор бўлди. У доимо изланишда, ўз устида ишлайди.  2 йил  давомида  профессор  ўқитувчилар   маърузаларида  қатнашди. Самадова Фотима Ражабовна ўқув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. Дарсларда  янги  мавзуларни  ёритиш   учун   янги  педагогик  технологияларни қўлламоқда. Кафедра  ишларида  фаол  қатнашади.

Кафедрада  академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари   билан   ҳамкорлик   ишларида қатнашиб, ўқув-услубий қўлланмалар чиқариб боради.