I – СЕМЕСТР
2018 – 2019 ўқув йили
ОН саволлари
М А Ш Ғ У Л О Т № 1
Мавзу: Микроскоп. Микроскоп билан ишлаш қоидаси. Вақтинчалик препаратлар тайёрлаш.
- Биология фани, тирик табиатни улик табиатдан фарқи, биология билан боғлиқ бўлган фанлар, биологиянинг илмий тадқиқот методлари.
- Тирикликнинг белги ва хусусиятларини белгиланг? (Тирикликнинг туб мохиятлари ?)
- Тирикликнинг ривожланиш даражалари ва уларнинг кўринишлари.
- Ҳужайра ва унинг таркибий қиcмларини очилиши тарихи, ҳужайра назарияси ва унинг асосий қоидалари.
- Ҳужайранинг ўрганиш усуллари.
- Ёруғлик микроскопи хиллари(стероскоп, люминицент, фазово-контрастли, поляризацион микроскоплар). Ёруғлик микроскопи асосий қисмлари ва у билан ишлаш қоидалари.
- Вақтинчалик ва доимий микропрепаратлар тайёрлаш техникаси.
- Электрон микроскоплар(сканирловчи ва трансмисцион микроскоплар) ва микроскопия усулларининг биология ва тиббиётдаги аҳамияти
М А Ш Ғ У Л О Т № 2
Мавзу: Вируслар. Прокариот ва эукариот ҳужайралар. Уларнинг ўзига хос умумий тузилиши ва фарқлари.
- Тириклик(ҳаёт)нинг асосий шакллари. Тирикликнинг ҳужайрасиз шакллари ҳақида маълумот.
- Вируслар ҳақида маълумот(аниқланиши ва хиллари).
- Вирусларнинг тузилиши. Оддий ва мураккаб вируслар. Геномига кўра ДНК сақловчи ваРНК сақловчи вируслар ҳақида маълумот. Вирусларнинг кўпайиш усуллари.
- Одамларда паразитлик қилувчи вируслар, уларнинг юқиш йўллари ва чақирадиган касалликлари. ОИТС вируси, унинг ва юқиш йўллари.
- Бактериофаг унинг тузилиши, хиллари, аҳамияти.
- Тирикликнинг ҳужайравий шакллари. Прокариот ва эукариот ҳужайралари.
- Прокариот хужайралари (тузилиши, озикланиши, эукариотлардан фарки), Микоплазмалар
- Бактериялар(тузилиши, ўлчами, генетик материали, кимёвий такиби, кўпайиши, ишлатилиши, тиббиётдаги аҳамияти ?
- Эукариот ҳужайраларининг ёруғлик микроскопидаги тузилиши. Цитоплазма: гиалоплазма, органиоддар, киритмалар ҳақида умумий маълумотлар
М А Ш Ғ У Л О Т № 3
Мавзу: Эукариот ҳужайраларнинг ультраструктуравий тузилиши.
- Эукариотлар(кандай организмлар кириши, эукариот хужайраларнинг асосий таркибий қисмлари, ўлчами, шакли).
- Хужайра органоидлари (таърифи, умумий ва хусусий органоидлар, фарқи).
- Умумий органоидларнинг ультраструктуравий тузилиши ва функциялари ?
- Хусусий органоидларнинг ультраструктуравий тузилиши ва функциялари ?
- Хужайра киритмалари ва уларнинг аҳамияти ?
- Ядро, унинг тузилиши ва функциялари, ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги роли ?
- Хромосомалар (тузилиши, типлари, тўплами, қоидалари) ?
- Ўсимлик ва ҳайвон хужайраларининг ўхшашлиги ва фарқлари ?
М А Ш Ғ У Л О Т № 4
Мавзу: Ҳужайрага моддаларнинг кириши.
- Ҳужайранинг элементар таркиби: макро, микро ва ультрамикроэлементлар. Ҳужайра таркибига кирувчи анорганик моддалар. Ҳужайранинг таркибига кирувчи сув, уларнинг ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги роли.
- Ҳужайра таркибига кирувчи органик моддалар. Оқсиллар, уларнинг тузилиши.Оддий ва мураккаб оқсиллар, структураси, оқсилнинг функциялари.
- Углеводлар (моносахаридлар, полисахаридлар), липидлар, уларнинг ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги роли.
- Хужайра қобиги (ташқи юзаси ва асосий қисми-плазмолемма ҳақида тушунча беринг). Хужайра қобигининг вазифалари ?
- Плазматик мембрана – плазмолемманинг тузилиши (кимёвий таркиби,тузилиши ҳақида таклиф қилинган моделлар, электрон микроскопда кўриниши). Плазмолемманинг асосий функциялари ?
- Универсал элементар биологик мебрана (қалинлиги,кимёвий такиби ва х.к.) ?
- Хужайра ва атроф муҳит ўртасидаги моддалар алмашинуви. (Диффузия, Осмос, Фагоцитоз, Эндо- Экзоцитоз, Моддаларнинг фаол ва Нофаол ўтказилиши ҳақида тушунчалар). Nа+(натрий) – К+(калий) насоси ҳақида тушунча ?
- Эритмалар(Гипертоник, физиологик(изотоник), гипотоник) уларнинг тиббиётда қўлланилиши.
М А Ш Ғ У Л О Т № 5
Мавзу Ҳужайраларнинг митотик ва ҳаётий цикли. Ҳужайра пролиферацияси.
- Хужайранинг хаётий ва митотик цикллари, уларнинг даврларга бўлиниши.
- Митотик циклнинг интерфазаси ва унинг даврларида кечадиган жараёнлар ?
- Аутосинтетик ва Гетеросинтетик интерфаза ?
- Организмнинг аъзо ва тўқималари хужайраларининг алмашиш жадаллигига кўра, гуруҳлари ва уларга мисоллар келтиринг ?
- Митотик цикл(митоз даври)нинг турли хил фазаларида кўзатиладиган жараёнлар
- Митотик циклнинг хар бир даврида хромосомалар туплами ва ундаги ДНК ни миқдори қанча бўлишини кўрсатинг ?
- Митознинг биологик ва тиббиётдаги аҳамияти.
- Митознинг хиллари: амитоз, эндомитоз ва х.к.
М А Ш Ғ У Л О Т № 6
Мавзу: Ҳужайранинг мейотик цикли. Мейознинг биологик ахамияти.
- Хужайранинг мейотик цикли.
- Мейознинг биологик ва тиббиётдаги аҳамияти ?
- Мейознинг I- ва II-булинишида кўзатиладиган фазалар ?
- Жиссиз ва жинсий кўпайишнингт биологик аҳамияти
- Бир ҳужайрали организмлардаги жинссиз кўпайишнинг хиллари ?
- Бир ҳужайрали организмлардаги жинсий кўпайишнинг хиллари ?
- Кўп ҳужайрали организмлардаги жинссиз кўпайишнинг хиллари ?
- Кўп ҳужайрали организмлардаги жинсий кўпайишнинг хиллари ?
М А Ш Ғ У Л О Т № 7
Мавзу: Монодурагай чатиштириш. Аллель генларнинг ўзаро таъсири. Кўп аллеллик.
- Генетикада ишлатиладиган атамалар ва уларнинг таърифи.
- Менделнинг биринчи қонуни (Хар бир талаба ўз вариантидаги масалани ечиб келиши керак).
- Менделнинг иккинчи қонуни (Хар бир талаба ўз вариантидаги масалани ечиб келиши керак).
- Монодурагай чатиштиришдаги ирсийланишнинг цитологик асослари.
- Аллел генларнинг ўзаро таъсири.(Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Таҳлилий чатиштириш. .(Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Гаметалар софлиги гепотизаси.
- Кўп аллелик. Қон гуруҳларини ирсийланиши.(Вариантидаги масалалар ечилган бўлиши керак)
М А Ш Ғ У Л О Т № 8
Мавзу: Дидурагай ва полидурагай чатиштириш. Аллель бўлмаган генларнинг ўзаро таъсири.
- 1. Дидурагай чатиштириш. Менделнинг III – қонуни..(Вариантидаги масалалар ечилган бўлиши. керак
- Генларнинг мустақил тақсимланишини қандай исботлаш мумкин ?
- Дидурагай чатиштиришнинг генотипик ва цитологик асослари ?
- Полидурагай чатиштириш тўғрисида тушунча беринг.(Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Одамларда учрайдиган комплементар генларнинг ирсийланишини курсатинг.(Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Эпистатик генлар тўғрисида тушунча беринг.(Вариантидаги масалалар ечилган бўлиши керак)
- Одамларда учрайдиган полимер генларнинг ирсийланишининг курсатинг ?
- Плейотропия ҳақида тушунча беринг ?
М А Ш Ғ У Л О Т № 9
Мавзу: Ирсиятнинг хромосома назарияси. Генларнинг бирикиш холати ва кроссинговер. Белгиларнинг жинсга бириккан холда ирсийланиши.
- Генларнинг боғланган ҳолда ирсийланиши. (Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Бириккан ген гуруҳлари.
- Генларнинг бириккан ҳолатда булишининг бузилиши.
- Генлар орасидаги масофани аниқлаш. (Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Генетик харита.
- Жинсга боғлик белгилар. (Ўз вариантидаги масалалар ечилган бўлиши шарт)
- Жинслар нисбати.
- Ирсиятнинг хромосома назариясини ўрганиш асосида қилинган хулосалар.
М А Ш Ғ У Л О Т № 10
Мавзу: Молекуляр генетика. Тирикликнинг молекуляр асослари. ДНК нинг ирсий ахборатнинг сақлашдаги ва ўтқазишдаги роли.
- Ирсиятнинг молекуляр асослари ҳақида тушунча.
- ДНК нинг кимёвий тузилиши.
- ДНК репликацияси ва унинг хиллари.
- Трансдукция.
- Трансформация.
- Коньюгация
- Плазмидлар.
- Биотехнология туғрисида тушунча.
М А Ш Ғ У Л О Т № 11
Мавзу: ДНКнинг оксил биосинтезидаги ролини урганиш. Генетик инженерия.
- Генетик код. РНК ва унинг синтези.
- Оқсил биосинтези ва унинг босқичлари.
- Оқсил биосинтезининг бошқарилиши.
- Индукция. Цитоплазматик ирсият.
- Генетик инженерия.
- Ген инженерияси.
- Хужайра инженерияси.
- Ирсиятнинг организм даражасида ва популяция даражасида қайта қуриш.
М А Ш Ғ У Л О Т № 12
Мавзу: Ўзгарувчанлик. Атроф муҳитнинг ифлосланишининг генетик оқибатлари.
- Фенотипик(модификацион) ўзгарувчанлик.
- Генотипик(ирсий булган) ўзгарувчанлик. Мутацион ўзгарувчанлик. Геном мутациялари.
- Хромосома аберрациялари.
- Ген мутациялари.
- Соматик ва генератив мутациялар.
- Спонтан ва индуцирланган мутациялар.
- Жароҳатланган ДНК молекуласини тикланиши. Антимутагенлар.
- Ирсий ўзгарувчанликда гамологик қаторлар қонуни.