Гистология фанидан оралиқ назорати саволлари

Оралиқ назорат саволлари

(3-семестр)

  1. Нерв система. Умумий тавсифи. Тараққиёт маънбаи. Классификацияси. Периферик нерв системаси. Нерв, тузилиши ва регенерацияси. Орқа мия нерв тугуни, уларнинг морфо-функционал тавсифи.
  2. Орқа мия. Морфо-функционал тавсифи. Тараққиёти. Оқ ва кул ранг моддаларнинг тузилиши. Нерв ҳужайраларининг тури. Сезувчи нерв тугуни ва орқа миянинг ҳаракатлантирувчи йўллари рефлектор ёйларига намуна сифатида.
  3. Мия ўзаги. Тараққиёт маънбаи. Оқ ва кул ранг моддалар. Кўтарилувчи йўллар шаклланишининг принциплари. Узунчоқ мия. Ядролари. Ретикуляр формация: тузилиши, функцияси.
  4. Бош мия. Бош мия ярим шарларининг умумий морфо-функционал характеристикасиси. Эмбриогенез. Бош мия ярим шарлар пўстлоғининг нейронлар таркиби. Колонкалар ҳақида тушунча. Миелоархитектоника. Пўстлоқнинг ёшга кўра ўзгариши.
  5. Мияча. Тузилиши. Функционал характеристикаси. Мияча пўстлоғининг нейронлар ва глиоцитлар таркиби. Нйроналараро боғлар.
  6. Автоном (вегетатив) нерв тизими. Умумий морфо-функционал характеристикаси. Марказий автоном нерв системаси экстра- ва интрамурал ганглийлар ва ядроларининг тузилиши.
  7. Анализаторларнинг умумий тавсифи, бирламчи (нейросенсор) ва иккиламчи (эпителиосенсор) ҳужайралар. Сезги аъзолари: умумий морфофункционал тавсифи, таснифи. Кўз: тараққиёти, тузилиши, фоторецептор тизим.
  8. Кўз олмасининг қаватлари: фиброз, томирли, тўр пардалар ва уларнинг хосилалари.Кўзнинг диоптрик, аккомадацион ва фоторецептор аппаратлари. Тўр парда, унинг нейронлари ва глиоцитлари, регенерацияси. Кўриш гистофизиологияси. Қовоқлар ва ёш безлари. Кўз аппаратларининг ёшга қараб ўзгариши.
  9. Ҳид билиш аъзоси: тузилиши, тараққиёти, цитофизиологияси.
  10. Сенсоэпителиал ёки иккиламчи сезувчи ҳужайраларининг гистофизиологик характеристикаси. Таъм билиш аъзоси. Тараққиёти, тузилиши, функцияси. Иннервацияси.
  11. Қулоқ, мувозанат-эшитув тизими. Ташқи ва ўрта қулоқ, тузилиши, вазифаси. Ички қулоқ: суякли ва пардали лабиринтлар. Пардали лабиринтнинг чиғаноқ қисми, эшитув аъзосининг тузилиши, тукли (рецептор) ва таянч ҳужайралар. Эшитув гистофизиологияси.
  12. Мувозанат аъзоси. Тараққиёти. Тузилиши ва функцияси. Лабиринтнинг вестибуляр қисми: эшитув доғлари ва эшитув қирралари, уларнинг ҳужайра турлари ва гистофизиологияси, ёшга кўра ўзгаришлари.
  13. Эндокрин безлар: морфофункционал тавсифи, таснифи. Гипоталамус: ядролари, уларнинг хужайра таркиби ва гипофиз билан алоқаси.
  14. Гипофиз,тараққиёти,таркибий қисмлари. Аденогипофиз, хужайравий таркиби, гормонлари, вазифалари. Гипоталамо-аденогипофизар алоқа ва унда портал қон айланишининг аҳамияти. Нейрогипофиз,тузилиши, гипоталамус билан алоқаси.
  15. Эпифиз, тузилиши, гормонлари, функционал аҳамияти.
  16. Қалқонсимон без, тараққиёти, тузилиши, гормонлари, вазифалари.
  17. Қалқонсимон без олди бези. Тараққиёти, тузилиши, гормонлари, вазифалари
  18. Буйрак усти бези, тараққиёти, умумий тузилиши. Пўстлоқ қисми зоналари, хужайралари ва уларнинг гормонлари.
  19. Диффуз эндокрин ҳужайралар ва АПУД система. Локализацияси. Эндокрин аъзоларнинг ёшга кўра ўзгаришлари. Гормон ишлаб чиқарувчи ҳужайраларнинг морфофункционал харакетеристикаси. Аъзолар фаолиятини
  20. Қон томирларининг тараққиёти, умумий тавсифи, турлари, улар тузилишининг гемодинамикага боғлиқлиги.
  21. Артериялар, турлари, тузилиши.
  22. Гемомикроциркулятор тармоқлар: гемокапиллярлар, артериолалар, венулалар, артериоло-венуляр анастомозлар, тузилиши, фаолияти.
  23. Веналар, турлари, тузилиши. Томирларнинг турли аъзолардаги хусусиятлари. Томирларнинг ёшга кўра ўзгаришлари.
  24. Лимфа томирлари, турлари, тузилиши.
  25. Юрак тараққиёти, умумий тавсифи, деворлари. Эндокард, тўқима таркиби, юрак клапанлари. Миокард: типик ва атипик мушаклари, қўзғалиш ҳосил қилувчи ва уни ўтказувчи тузилмалари. Эпикард ва перикард тузилиши. Юрак деворининг қон билан таъминланиши, инннервацияси регенерацияси ва ёшга кўра ўзгаришлари.
  26. Иммун тизими ва лимфоид аъзоларнинг умумий тавсифи. Марказий аъзолар: суяк кўмиги, тараққиёти, тузилиши. Қизил суяк кўмигининг гемопоэз ва В-лимфоцитопоэзда тутган ўрни, ёшга кўра ўзгаришлари.
  27. Айрисимон без (тимус) тараққиёти, тузилиши ва иммун жараёндаги аҳамияти. Тимуснинг пўстлоқ ва мағиз моддаларини ўзига хос хусусиятлари, Т-лимфоцитопоэз, гемато-тимик тўсиқнинг тузилиши ва аҳамияти. Тимуснинг акцидентал ва ёшга кўра инволюцияси.
  28. Периферик аъзолар, уларнинг гемопоэз ва иммуногенездаги роли. Талоқ, тараққиёти, тузилиши. Оқ ва қизил пулпалар. Т- ва В-зоналарининг хусусиятлари. Талоқнинг қон билан таъминланиши.
  29. Лимфа тугунлари, тараққиёти, тузилиши: пўстлоқ ва мағиз моддалари, синуслар, Т- ва В-зоналарининг хусусиятлари. Тугунда лимфа айланиши. Лимфа тугунларининг иммунитетдаги роли ва ёшга кўра ўзгаришлари.
  30. Шиллиқ парда билан ассоциирланган лимфоид тўқима. Иммунологик реакцияларнинг морфологик асослари: иммункомпетент ҳужайраларнинг ўзаро муносабатлари.
  31. Макрофаг ва семиз ҳужайраларнинг иммун реакциялардаги роли, рецепторларининг характеристикаси. Ҳужайралар коперацияси. Медиаторлар ҳақида тушунча.
  32. Ҳазм системасининг умумий морфо-функционал тавсифи. Ҳазм найи  деворнинг тузилиши: шиллиқ, шиллиқ ости, мушак, сероз ва адвентициал қаватлари, уларнинг тўқима таркиби. Ҳазм найи турли қисмлари шиллиқ қаватининг хусусиятлари.
  33. Оғиз бўшлиги ва унинг ҳосилалари, тараққиёти, умумий тавсифи. Лаблар, лунжлар, қаттиқ ва юмшоқ танглайлар, милклар ва тилча. Уларнинг тузилиши ва вазифалари.
  34. Тишлар: тараққиёти, тузилиши ва алмашинуви. Тил: тузилиши, вазифалари.
  35. Муртаклар, уларни тузилиши ва тараққиёти, иммун жараёнларда тутган ўрни.
  36. Ютқин, қизилўнгач: тараққиёти, деворининг  тузилиши ва вазифалари.
  37. Меъда, тараққиёти, умумий тавсифи ва деворининг тузилиш принципи. Меъданинг турли бўлимларида шиллиқ қаватнинг тузилиш хусусиятлари. Меъданинг фундал (хусусий), кардиал ва пилорик безлари, уларинг тузилиши, ҳужайравий таркиби, секретор хужайраларнинг тузилиши ва гистофизиологияси.
  38. Ингичка ичак, тараққиёти, тавсифи, деворининг турли қисмларда ўзига хос тузилиши, «крипта-ворсинка» тизими.
  39. Пейер пилакчалари. уларнинг тузилиши ва иммун жараёнлардаги роли. Ичакда сўрилиш жараёнинйнг гистофизиологияси.
  40. Йўғон ичак, умумий тавсифи, деворининг тузилиши. вазифалари. Чувалчангсимон ўсимта, унинг тузилиши ва аҳамияти.
  41. Тўғри ичак. Меъда-ичаклар найининг эндокрин ҳужайралари, уларнинг жойлашуви, турлари, тузилиши ва вазифаси. Ичакларда ёшга кўра бўладиган ўзгаришлар.
  42. Ҳазм найи билан ассоциирланган аъзолар. Сўлак безлари. Меьда ости бези: тараққиёти, умумий тавсифи. Эндокрин ва экзокрин қисмларининг тузилиши. Ацинар ҳужайралари ва чиқарув найларининг гистофизиологияси. Эндокрин қисми: ҳужайра турлари, уларнинг цитофизиологик хусусиятлари, ацинонисуляр ҳужайралар. Меъда ости безининг ёшга кўра ўзгаришлари.
  43. Жигар: тараққиёти, умумий тавсифи. Классик жигар бўлакчасининг тузилиши. Портал бўлакча ва жигар ацинуси ҳақида тушунча. Жигар пластинкалари. Гепатоцитлар, уларнинг тузилиши, гистофизиологияси. Синусоид гемокапиллярлар: тузилиши, хужайралари, ўзига хос хусусиятлари. Жигарда қон айланиши.
  44. Ўт қопи. Ўт каналчалари, ўт йўллари ва ўт қопи: тузилиши, функционал ахамияти. Жигар ва ўт йўлларининг ёшга кўра ўзгаришлари.
  45. Респиратор тизим: морфофункционал тавсифи, тараққиёти. Ҳаво ўтказувчи йўллар: бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, трахея ва бронхлар. Уларнинг тузилиши ва вазифалари.
  46. Ўпкалар. Ўпка ичидаги бронхларнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўпканинг респиратор бўлими: ўпка ацинуслари. Алвеолалар деворининг тузилиши: пневмоцитлар турлари, сурфактант, аэро-гематик тўсиқ, алвеоляр макрофаглар ва уларнинг аҳамияти. Ўпканинг ёшга кўра ўзгаришлари.
  47. Тери: морфофункционал тавсифи, тараққиёти. Эпидермис, тузилиши, асосий қаватлари ва мугузланиш жараёнининг кечиши. Дерманинг сўрғичли ва тўрсимон қаватлари, уларнинг тузилиши ва аҳамияти. Тери ости тўқимаси. Сезувчи рецепторлар. Тери ҳосилалари: тери безлари, сочлар ва тирноқлар. Уларнинг тузилиши, ўсиши, ёшга кўра ўзгаришлари.
  48. Сийдик айирув тизими аъзоларининг умумий морфофункционал тавсифи. Буйраклар: тараққиёт босқичлари, пўстлоқ ва мағиз моддалари. Нефрон – буйракнинг структур ва функционал бирлиги. Нефрон турлари ва қисмлари.Йиғув найлари,тузилиши ва аҳамияти. Буйракда қон айланиши.Сийдик ҳосил бўлиш жараёнининг гистофизиологияси: фильтрация, реабсорбция, секреция. Буйракнинг эндокрин фаолияти: юкстагломеруляр комплекс ҳужайралари ва интерстициал ҳужайралар, уларнинг тузилиши ва вазифалари.
  49. Сийдик айирув йўллари: буйрак косачалари ва жомчалари, сийдик найи, сийдик қопи, уларнинг тузилиши ва аҳамияти. Сийдик чиқариш каналининг эркакларда ва аёлларда ўзига хос тузилиши. Сийдик айирув тизими аъзоларининг ёшга кўра ўзгаришлари.
  50. Жинсий тизим: умумий морфофункционал тавсифи тавсифи, тараққиёти. Тараққиётининг индифферент, эркак ва аёл жинси учун хос ихтисослашган босқичлари.
  51. Эркаклар жинсий аъзоларининг тараққиёти ва умумий тавсифи. Уруғдонлар, уларнинг генератив ва эндокрин фаолияти. Эгри-бугри уруғ каналчалари деворининг тузилиши, сперматоген ҳужайралар ва сустентоцитлар (Сертоли ҳужайралари).
  52. Сперматогенез: асосий босқичлари ва гормонал бошқарилиши.Гематотестикуляр тўсиқ тузилиши ва аҳамияти. Интерстициал гландулоцитлар (Лейдиг ҳужайралари), тузилиши, вазифалари ва гормонал бошқарилиши.
  53. Уруғдон тузилиши ва фаолиятининг ёшга қараб ўзгариши. Уруғ олиб чиқувчи йўллар. Уруғдон ортиғи. Уруғ чиқарувчи йўл. Гемато- тестикуляр тўсиқ ҳақида тушунча. Уруғдоннинг эндокрин фаолияти.
  54. Простата бези тараққиёти, тузилиши, вазифалари ва ёшга қараб ўзгаришлари. Уруғ пуфакчалари ва булбо-уретрал безлар. Жинсий олат, тузилиши.
  55. Аёллар жинсий аъзоларининг умумий тавсифи, тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари. Тухумдонлар, пўстлоқ ва мағиз моддаларининг тузилиши, генератив ва эндокрин фаолияти. Турли етилиш босқичида бўлган фолликулларнинг тузилиши. Овуляция ва сариқ тана ривожланиши.
  56. Менструал ва ҳомиладорлик сариқ таналари.
  57. Овогенез: асосий босқичлари ва хусусиятлари.Овариал цикл ва унинг гормонал бошқарилиши. Атретик фолликуллар, тухумдоннинг ёшга қараб ўзгариши.
  58. Бачадон найлари: тузилиши ва фаолияти.
  59. Бачадон деворининг тузилиши. Ҳайз циклининг турли фазаларида эндометрий тузилишининг хусусиятлари. Менструал-овариал циклнинг гормонал бошқарилиши. Бачадоннинг ёшга кўра ўзгаришлари.
  60. Қин, тузилиши, жинсий цикл фазаларини аниқлашда қин суртмаларидан фойдаланиш.
  61. Сут безлари, тараққиёти, умумий тавсифи. Лактация қилувчи ва лактация қилмайдиган сут безларининг тузилиши. Сут безлари фаолиятининг бошқарилиши, сут безларининг ёшга кўра ўзгаришлари.
  62. Одам ҳаётининг даврлари. Онтогенезнинг пренатал ва постнатал босқичлари ҳақида тушунча.
  1. Сперматогенез ва овогенез. Уларнинг солиштирма характеристикаси.
  2. Уруғлани, майдаланиш одам бластуласининг тузилиши.
  3. Эмбриогенез босқичлари. Гаструляция жараёнининг аҳамияти. Пушт тараққиётининг 2-, 3- ҳафталарида, ўқ аъзоларининг дифференциаланиши.  Мезенхима.
  4. Ҳомила фарақларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг дифференциаланиши.
  5. Гисто- и органогенез ҳақида тушунча.
  6. Она – ҳомила системаси. Имплантация. Одам йўлдоши, унинг тараққиёти, тузилиши, функцияси. Сут эмизувчилар йўлдошининг турлари.
  7. Тараққиёт жараёнининг таркибий компонентлари. Эмбрионал индукция эмбриогенезнинг асосий бошқарув механизмларидан бири.
  8. Эмбриогенезнинг қалтис даврлари ҳақида тушунча. Экзо- ва эндоген факторларнинг тараққиётга таъсири.
  9. Постнатал онтогенезда аъзоларнинг ўзгаришлари. Қон томирларнинг ёшга кўра ўзига ҳослиги.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.