«Миссонерлик» мавзусида кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида тадбир ўтказилди.

Янги аср бўсағасида қонли урушлар, ҳарбий юришлар, иқтисодий исканжага олишлар ўрнига мафкуравий воситалар ва маънавий «қурол»лар воситасида одамларнинг тафаккури, онги ва дунёқарашини эгаллашга уринишлар тобора кўзга ташлана бошлади. Бу курашда бошқа ҳудуд ва халқларни ўзига қарам қилиш учун очиқ кўриш ва сезиш қийин бўлган усул ва воситалар, хусусан, маънавий бузғунчилик услублари қўлланилмоқда.Мутахассисларнинг фикрича, аслида миссионерларнинг пировард мақсади насронийликни кенг ёйиш эмас, чунки уларнинг таълимоти ҳақиқий насронийлик ақидаларидан анча йироқ. Мусулмон оламида «Жиҳодчи», «Ҳизб ут-таҳрир» каби оқим вакиллари дин ниқоби остида қанчалик жирканч ишларни амалга ошираётган бўлса, миссионерлик ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар айни пайтда христиан оламини ҳам ташвишлантирмоқда. Миссионерлик лотинтилидаги “missiо”феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатиб, бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Миссионерлик асосан христианлик дини билан боғланади.Марказий Осиё христиан миссияларининг асосий ҳаракатнуқтасигаайланган ҳудудлардан биридир.Миссиялар томонидан бу ҳудудни ўзлаштириш учун бир қатор режалар ишлаб чиқилган. “Тонг 2000” дастури доирасида минтақамизда ҳам черковларни кескин кўпайтириш режаси ишлаб чиқилган. “Марказий Осиё – 300” лойиҳаси ҳам тузилган. Ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб улардан бири болалар учун христиан лагерларини ташкил қилиш. “Халқаро христиан лагерлари” ассоциациясининг бугунги кунда 200 дан ортиқ лагерлари мавжуд. Ўзбекистонда ҳам уларнинг борлиги кузатилган. Нукусда “Эмануэль” ташкилоти лагерь ташкил қилгани учун ёпилган.

Ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб улардан бири болалар учун христиан лагерларини ташкил қилиш. “Халқаро христиан лагерлари” ассоциациясининг бугунги кунда 200 дан ортиқ лагерлари мавжуд. Ўзбекистонда ҳам уларнинг борлиги кузатилган. Нукусда “Эмануэль” ташкилоти лагерь ташкил қилгани учун ёпилган.
Ислом Каримовнинг мамлакатдаги ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, чуқур билим ва юксак маънавият соҳиби бўлган ёшларни тарбиялашдек хайрли ишларини давом эттириш ҳамда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва мамлакатимиз ҳамда хорижда кенг тарғиб этиш Фонднинг асосий мақсадлари сирасига киради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.