Устозлик-инсон жамияти тарихи бошлангандан то ҳозирги кунгача жамият ва жамоатчилик томонидан эътиборга лойиқ , эъзозлаб келинган касбдир. Устоз ва раҳбарнинг вазифаси , доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди , шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларнинг барчасини эслаб қолиш , ақл фаросатга , чиройли нутқга эга бўлиши , ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларни тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга ўз ор-номусини қадрлаши ,адолатли бўлиши лозим.
Биз ҳам кафедрамиз билан бу байрамни тадбир уюштириб талабалар билан биргаликда нишонладик. Қарияларни қадирлаш йили муносабати билан тадбирга аввал кафедрамизда устозлик қилган профессор-ўқитквчиларни таклиф қилдик , жумладан Расулев Қ.И. , доц.Сагдуллаев Н.Проф.Ташхаджаев П.И., доц.Исмоилов М.М. , доц.Жалолов Ғ.Ж. , проф.Тўхтаев Қ.Р. Устозларни барчалари талабалар билан самимий ва қизғин суҳбатлашдилар.Ўзларини илмий фаолиятларини , кашфиётлари илмий изланишлари ҳақида сўзлаб беришди. Талабалар эса ўзларининг саънаткорлик , иқтидорларини номоён қилиб куй-қўшиқлар ва шъерлар билан ҳушнуд этдилар.Тадбир якунида устозлар ҳаммалари талабаларга ўқишларига омад,ишларига муваффақият тиладилар.Шу билан бирга ўз касибларига меҳр қўйишлари лозимлигини таъкидладилар , чунки шифокор ўз касбига меҳр қўймас экан у ҳеч қачон малакали, етук шифокор бўла олмайди.