Умарова Зулфия Хосиловна

Умарова Зулфия Хосиловна

Гистология ва тиббий биология № 1 кафедраси катта ўқитувчиси

 

E-mail: Zulfiyau71@gmail.com

Orcid: https://orcid.org/0009-0009-1101-3580

 

Таржимаи ҳол

  • 1993–1997 – 41-сонли оилавий поликлиникада участка педиатри. Болаларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатган, профилактик кўриклар ўтказган ва болалар ривожланишини назорат қилган.
  • 1997–2010 – П.Ф. Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқитувчиси. Тиббий фанлардан дарс берган ва талабаларни тайёрлашда иштирок этган.
  • 2010–2019 – П.Ф. Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи Жарроҳлик бўлими мудири. Ўқув ва амалий жараёнларни бошқарган.
  • 2018–2019 – Методист. Ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик усулларни жорий этиш билан шуғулланган.
  • 2019–2024 – Тошкент тиббиёт академияси Гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти. Маъруза ва амалий машғулотлар олиб борган.
  • 2024 – ҳозирги вақтга қадар – Тошкент давлат тиббиёт университети Гистология ва тиббий биология № 1 кафедраси катта ўқитувчиси.

Ҳозирги кунда Умарова Зулфия Хосиловна қуйидаги мавзу бўйича докторлик тадқиқоти олиб бормоқда:
«Она организмига пестицидлар таъсири шароитида авлодларда талоқнинг ўсиши ва ривожланиши».

Унинг илмий ишлари пестицидлар таъсири шароитида постнатал даврда талоқнинг морфологик ва гистологик ўзгаришларини, шунингдек иммун тизими шаклланишига таъсирини ўрганишга қаратилган.

Шунингдек, кафедрада ўқув ишлари бўйича масъул бўлиб, таълим жараёнини мувофиқлаштиради ва ўқув-услубий ҳужжатларни ташкил этади.