Собирова Дилдора Равшановнанинг навбатдаги илмий ютуғи

Кафедрамиз Доценти, тиббиёт фанлари фалсафа доктори ПҳД, Собирова Дилдора Равшановнанинг навбатдаги илмий ютуғи 14.00.02 – Морфология ихтисослиги бўйича «Қандли диабетда ўпканинг қон томир эндотелийси морфофункционал ҳолатларини тажрибавий тадқиқотлар асосида ўрганиш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (ДСс) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси 2025 йилнинг 1 май куни муваффаққиятли якунланди.

Кафедрамиз илмий жамоаси учун навбатдаги муҳим воқеа сифатида диссертация ишининг муваффақиятли ҳимоя қилиниши алоҳида эътирофга лойиқдир. Мазкур илмий ҳимоя нафақат тадқиқотчининг шахсий ютуғи, балки кафедрамиз илмий салоҳияти, изчил олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигининг амалий ифодасидир.

Диссертация ишининг юқори илмий савияда тайёрлангани, тадқиқот натижаларининг долзарблиги ва амалий аҳамияти кафедрамизда шаклланган илмий мактабнинг мустаҳкамлиги ҳамда илмий раҳбарлик ва методик таъминот тизимининг самарадорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Ушбу муваффақият кафедрамиз жамоасининг илмий изланишларга бўлган масъулияти, замонавий илмий ёндашувларга содиқлиги ва илмий анъаналарининг узвий давомийлигидан далолат беради. Шунингдек, бу ютуқ кафедрамизнинг республика ва халқаро миқёсдаги академик нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кафедрамиз жамоаси бундан буён ҳам юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, долзарб илмий муаммолар юзасидан чуқур тадқиқотлар олиб бориш ва илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни давом эттиради.