2025 йил 10 июль куни 14.00.02 – Морфология ихтисослиги бўйича тайёрланган диссертация иши илмий кенгаш мажлисида муваффақиятли ҳимоя қилинди.
Тадқиқотчи Исломова Шохиста Абдихалиловна томонидан “Пиретроид пестицидлар ҳомиладорлик шароитида таъсир эттирилганда авлод қалқонсимон безининг постнатал ривожланиши” мавзусида бажарилган илмий иш тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тақдим этилди.
Мазкур диссертация ишида пиретроид пестицидларнинг ҳомиладорлик даврида организмга таъсири натижасида авлод қалқонсимон безининг постнатал ривожланиш жараёнларидаги морфологик ўзгаришлар чуқур илмий асосда ўрганилган. Тадқиқот давомида замонавий морфологик, гистологик ва таҳлилий усуллардан фойдаланилиб, олинган натижалар соҳа ривожи учун муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Илмий кенгаш аъзолари томонидан диссертация иши долзарблиги, илмий янгилиги ҳамда амалий аҳамияти юқори баҳоланиб, тадқиқотчи илмий даражага муносиб деб топилди.
Ушбу илмий ютуқ кафедрамизда олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини яна бир бор тасдиқлаб, унинг барқарор ривожланаётган илмий мактаб сифатидаги мавқейи ҳамда академик нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Исломова Шохиста Абдихалиловнани ушбу муҳим илмий ютуқ билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгусидаги илмий-педагогик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.



