Кафедрамиз ҳаётида яна бир қувончли ва фахрли воқеа юз берди. Илмий салоҳиятни юксалтириш йўлида қўлга киритилган навбатдаги ютуқ – илмий ишнинг аъло даражада муваффақиятли ҳимоя қилиниши билан боғлиқдир. “ Гистология ва тиббий биология” кафедраси катта ўқитувчиси илмий изланувчи Ишанджанова Сурайё Хабибуллаевна ўзининг кўп йиллик самарали илмий изланишлари натижаси бўлган диссертация ишини муваффақиятли якунлаб, фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун ўтказилган ҳимояни юқори савияда адо этди.
Мазкур илмий иш кафедрамиз мудири, профессор Азизова Феруза Хусановнанинг илмий раҳбарлиги остида пухта тайёрланиб, юқори савияда ҳимоя қилинди. Илмий тадқиқотнинг долзарблиги, амалий аҳамияти ҳамда назарий жиҳатдан мукаммаллиги мутахассислар томонидан муносиб эътироф этилди.
Ушбу муваффақият нафақат тадқиқот муаллифининг, балки бутун кафедрамиз жамоасининг илмий салоҳияти, изчил меҳнати ва фидойилигининг ёрқин ифодасидир. Бундай қувончли кунлар кафедрамиз ҳаётида бардавом бўлишига ишонамиз ҳамда келгусида янада юксак илмий марраларни забт этишига тилакдошмиз. Мазкур ютуқ изланувчининг илмий салоҳияти, изчил меҳнати ҳамда илм-фанга бўлган садоқатининг ёрқин ифодасидир.
Кафедрамиз жамоасини мазкур ютуқ билан самимий муборакбод этамиз!



