Фаннинг долзарблиги
Биология фани тирик организмлар ва уларни ўраб турган муҳитни ўрганадиган фан. У ҳаёт мавжудлиги ва ривожланиши қонунларини, материянинг харакатдаги алоҳида шакли сифатида ўрганади. Биологиянинг ўрганаётган объекти бўлиб, тирик организмлар шу жумладан одам ҳисобланади, шу боис бўлажак шифокорлар учун одам тўғрисида фундаментал биологик билимларга эга бўлиш жуда зарур ҳисобланади.
Одам биология илмий-фалсафий дунёкарашларга асосланган табиий фанлардан бири ҳисобланади. Биология курси шифоколарнинг назарий шакилланишида катта ахамиятга бўлган фактик материалларига эга. Бу материаллар кейинчалик тиббий биологик фанларни ўрганиш учун зарур ҳисобланади. Шу билан бирга тиббёт институтлари учун биология ва генетика курси одам биологияси ва генетикани ўрганиш режаси асосида мақсадлаштирилган.
Ҳозирги замон биология фанининг кўлами кенг бўлиб, у тирикликнинг асосий хусусиятлари, табиатнинг ўзгарувчанлиги ва ундаги эволюцион жараёнларнинг роли ҳамда одам ҳаётида жамият ва экологик қонуниятларнинг муҳимлиги, ривожланишнинг биологик асослари, тирикликнинг моҳияти, биологик тизимлар ва уларнинг ташкилий даражаси, макон ва замонда ҳаётнинг сақланиши ҳамда ривожланиш механизмларини ўрганишни ўзида акс эттиради.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвийлиги
Тиббиёт биологияси ва генетика фани тиббий-биологик фан ҳисобланиб, 1- ва 2-семестрларда ўқитилади ва одам анатомияси, гистология, цитология ва эмбриология, нормал физиология, тиббий генетика, паразитология фанларини ўзлаштириш учун асос бўлади.
Фаннинг илм-фан, иқтисодиёт ва ишлаб чикаришдаги ўрни
Тиббий бология ва генетика фани инсон ҳаёт фаолиятининг ҳужайравий, тизимли механизми, ривожланишнинг кўп қиррали жиҳатларини, одам генетикаси, экологияси ва паразитологиясини ўрганишга ва талабаларнинг клиник-амалий фикрлашини юзага чиқариш, шифокорларнинг касбий дунёқарашини шаклланиши ҳамда ижтимоий фанлар билан биргаликда одам ҳақидаги социал ва биологик тафаккур асосини яратишни таъминлайди. У бошқа замонавий фанлар билан биргаликда организм тўғрисида яхлит маълумот бериш, шу билан бирга талабада клиник фикр юритишни ривожланишини таъминлайди.
Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
ҳамда ўқув машғулотларини лойихалаш
Талабаларнинг тиббиёт биологияси ва генетика фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, электрон материаллар ҳамда замонавий ёруғлик микроскопи, видеотизимлардан фойдаланилади.
Фаннинг умумий ва хусусий бўлимларига тегишли мавзуларида ўтказиладиган амалий машғулотларда талабаларда клиник фикрлаш кўникмаларини шакллантириш имконини берувчи ақлий ҳужум, венн диаграммаси, кластер, балиқ скелети, Б/БҲ/Б, гуруҳли фикрлаш каби педагогик технология усулларидан фойдаланилади.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда тиббий-биологик, ижтимоий ва клиник фанларни ўрганишда зарур бўладиган билим асосларини шакллантиришдан иборат.