
🗣Диққат 🔔ЭЪЛОН‼️
Тошкент давлат тиббиёт университети 1-сон Гистология ва тиббий биология кафедраси талабалар илмий тадқиқот ишлари бўйича танловнинг 1-босқичи (кафедра босқичи) Гистология фанидан жорий йилнинг 12-март куни соат 11:00 да (Бош ўқув бинoси, 601-хона) ўтказилади.
Илмий раҳбарлари орқали рўйхатдан ўтган иштирокчи-талабалар ўзларининг илмий тадқиқот иши, ғояси ёки лойиҳаси бўйича тайёрлаган презентацияни Telegram орқали @tij_histology манзилига юборишлари сўралади.
(Муддат: 10-мартгача).
ТДТУ Талабалар илмий тадқиқот ишлари бўйича танловнинг 1-босқичи (кафедра босқичи) Тиббий биология ва генетика фанидан жорий йилнинг 11-март соат 11:00 да ўтказилади.
Иштирок этиш истагида бўлган иқтидорли талабалардан 🌐 https://t.me/Tib_biologiya_TIJ гуруҳига қўшилиш сўралади.
🎯Ўтказилиш тартиби ва керакли ҳужжатлар бўйича гуруҳда маълумот берилади🎯
👍Яхши натижа кўрсатган талабалар 👏 тақдирланадилар ва сертификатлар берилади.
