8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан муносиб эътироф

Тошкент тиббиёт университетида умумхалқ байрамлари ҳар йили кўтаринки руҳда, миллий қадриятларимиз ва эзгу анъаналаримизга содиқ ҳолда кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам тадбирлари профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, фидокорона меҳнат қилаётган жамоа аъзоларини муносиб рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

2025-йил 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда университетимизнинг бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ходималари тақдирланди. Улар сафида “Гистология ва тиббий биология” кафедраси ходими Олимжонова Гўзал Олимжон қизи ҳам бор.

Олимжонова Гўзал Олимжон қизи ўзининг меҳнатсеварлиги, ҳар бир вазифага масъулият ва талабчанлик билан ёндашуви, юқори касбий маҳорати ҳамда кенг дунёқараши ва юксак маданияти билан жамоа орасида алоҳида ҳурмат қозонган. Унинг таълим жараёнидаги самарали фаолияти, талабалар билан ишлашдаги фидойилиги ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги муносиб эътироф этилди.

Байрам тадбири самимий табриклар, эзгу тилаклар ва кўтаринки кайфият билан ўтди. Университет раҳбарияти томонидан барча хотин-қизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тиланди.