Юлдашева Зимфира Закировна

Юлдашева Зимфира Закировна

Тошкент давлат тиббиёт университети

Гистология ва тиббий биология № 1 кафедраси ассистенти

E-mail: zimfirazakirovna0904@gmail.com

Касбий таржимаи ҳол

Юлдашева Зимфира Закировна эпидемиология, жамоат саломатлиги, лаборатория диагностикаси ва тиббий таълим соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга тиббиёт мутахассиси ва педагог ҳисобланади.

1982–1988 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. Олинган билимлар унинг гигиена ва эпидемиология соҳасидаги кейинги фаолиятига асос бўлган.

1988–1989 йилларда Рязань шаҳри санитария-эпидемиология станциясида гигиенист шифокор сифатида ишлаган.

1989–2007 йилларда Хоразм вилояти санитария-эпидемиология назорати марказида эпидемиолог бўлиб ишлаган. Шу билан бирга Ургенч тиббиёт коллежида ассистент сифатида педагогик фаолият юритган.

2007–2012 йилларда Тошкент шаҳар ОИТС марказида эпидемиология бўлими мудири бўлган.

2012–2019 йилларда БМТ Тараққиёт дастури (UNDP)нинг «Оролбўйи инқирози таъсиридаги аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш» лойиҳасида жамоат саломатлиги мутахассиси сифатида ишлаган.

2019–2021 йилларда COVID-19 пандемияси даврида Республика ихтисослаштирилган «Зангиота» шифохонасида лаборатория шифокори бўлиб ишлаган.

2021–2023 йилларда Тошкент тиббиёт академияси Ургенч филиали Умумий гигиена кафедраси ассистенти.

2023 йилдан Тошкент тиббиёт академияси Гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти.

Фаолияти давомида амалий тиббиёт, таълим ва халқаро жамоат саломатлиги лойиҳаларини уйғунлаштириб, Ўзбекистонда эпидемиология ва тиббий таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган.