
Тошкент давлат тиббиёт университети
Гистология ва тиббий биология 1-кафедраси
Доцент, тиббиёт фанлари доктори (DSc)
E-mail: dildorasobirovatma2020@gmail.com
Orcid: https://orcid.org/my-orcid?orcid=0009-0004-9785-7103
Собирова Дилдора Равшановна 1988 йил 1 март куни Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 1994 йилда умумтаълим мактабига қабул қилиниб, 2005 йилда муваффақиятли тамомлаган.
2005–2011 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг Тиббий-профилактика факультетида таҳсил олиб, мустаҳкам назарий билим ва амалий кўникмаларни эгаллаган. 2009–2011 йилларда Тошкент шаҳри Ҳамза тумани Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида эпидемиолог ёрдамчиси сифатида ишлаган.
2011–2014 йилларда эпидемиолог лавозимида фаолият юритган. 2012–2014 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида «Овқатланиш гигиенаси» ихтисослиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2014–2015 йилларда Эпидемиология кафедраси ассистенти, 2015–2018 йилларда Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлаган.
2018–2019 йилларда постдокторант сифатида илмий фаолиятини давом эттирган. 2019–2021 йилларда Гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти, 2021–2024 йилларда катта ўқитувчи, 2024–2025 йилларда доцент лавозимларида ишлаган. 2025 йилдан Тошкент давлат тиббиёт университети Гистология ва тиббий биология 1-кафедраси доценти ҳисобланади.
2019 йилда PhD даражасини, 2025 йилда эса «Қандли диабетда ўпка қон томир эндотелийсининг морфофункционал ҳолатини экспериментал ўрганиш» мавзусида докторлик диссертациясини (DSc) муваффақиятли ҳимоя қилган.
150 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, жумладан 2 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 20 га яқин ўқув-услубий қўлланма ва 3 та монография.
Ҳозирги кунда кафедранинг илмий ишларига масъул бўлиб, илмий тадқиқотларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш, ёш тадқиқотчилар ва талабаларга раҳбарлик қилиш билан шуғулланади.
Асосий илмий йўналишлари: экспериментал морфология, қон томир эндотелийсининг морфофункционал ҳолати, эндотелиал дисфункция механизмлари, қандли диабетнинг патоморфологияси ва патогенези.
