
Ибрагимов Элдор Бахтиёр ўғли
Тошкент давлат тиббиёт университети
Гистология ва тиббий биология №1 кафедраси ассистенти
E-mail: eldoribragimov1215@gmail.com
ORCID: 0000-0003-4862-4894
Ибрагимов Элдор Бахтиёр ўғли 1993 йил 15 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 2001 йилда умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилиниб, 2012 йилда ўрта таълимни муваффақиятли тамомлаган ва ўқиш давомида юқори академик натижаларга эришган.
2015 йилда Гулистон давлат университети Биология факультетига ўқишга қабул қилиниб, 2019 йилда бакалавр даражаси билан муваффақиятли тамомлаган.
Шу йилнинг ўзида Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Инсон ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси магистратурасига ўқишга кириб, 2021 йилда таҳсилни якунлаган.
2019–2021 йилларда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти Ҳужайра биофизикаси лабораториясида стажёр-тадқиқотчи сифатида фаолият юритган. 2021–2022 йилларда Тошкент тиббиёт академияси Гистология ва тиббий биология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган.
2023 йилда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институтининг PhD докторантурасига қабул қилиниб, 2025 йилда дастурни якунлаган. Ҳозирги вақтда Ҳужайра биофизикаси лабораторияси мудири, профессор П.Б. Усмонов раҳбарлигида докторлик диссертацияси ҳимоясига тайёргарлик доирасида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Илмий иш мавзуси: «Айрим индол алкалоидлари ҳосилаларининг вазорелаксант таъсирини тавсифлаш».
2026 йил 6 январдан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси Гистология ва тиббий биология №1 кафедрасида ассистент сифатида фаолият юритмоқда. Талабаларга сифатли таълим бериш билан бир қаторда, «Тиббий биология» фани бўйича ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини назорат қилиш ва ҳисоботини юритиш ҳамда «Фундаментал тиббиёт» йўналиши бўйича масъул ходим вазифасини бажаради. Ибрагимов Элдор Бахтиёр ўғли ўз меҳнатсеварлиги, масъулиятлилиги ва касбий ривожланишга интилиши билан жамоа ҳурматига сазовор бўлган.
У келгусида ҳам Ўзбекистонда илм-фан ва таълим ривожига муносиб ҳисса қўшиши ва ўз соҳасида юқори малакали мутахассис бўлиб етишишига ишонч билдирамиз.
Ҳозирги кунда кафедра доирасида Менежмент, Тиббий биология, Биомедицина муҳандислиги ва Илғор ҳамширалик факультетлари учун масъул ҳисобланади.
