Кафедрамиз ҳаётидаги энг қувонарли ва эътиборга молик жиҳатлардан бири — бу жамоамиз аъзоларининг илмий салоҳияти йилдан-йилга юксалиб, янги марраларни забт этиб бораётганидир. Илм-фан йўлида эришилаётган ҳар бир муваффақият нафақат кафедрамиз, балки бутун таълим муассасамиз нуфузи ва обрўсининг ошишига хизмат қилади.
2025 йил кафедрамиз фаолияти учун самарали ва сермаҳсул йил бўлди. Ушбу йил давомида қатор илмий ютуқларга эришилди. Айниқса, кафедрамиз катта ўқитувчиси Куриязова Саодат Маткаримовнанинг «Доцент» илмий унвони билан тақдирлангани барчамиз учун улкан қувонч ва фахр бағишлади.
Мазкур юксак эътироф устознинг кўп йиллик самарали меҳнати, илмий изланишлари ҳамда педагогик фаолиятининг муносиб натижасидир. Бу ютуқ ёш ўқитувчилар ва талабаларга ибрат бўлиб, кафедрамиз илмий салоҳиятининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Шу муносабат билан Куриязова Саодат Маткаримовнани самимий муборакбод этамиз, келгусидаги илмий ва педагогик фаолиятларида янада улкан зафарлар тилаймиз.

