Гистология фани бўйича ўтказиладиган олимпиаданинг I-чи босқичи 2021 йил 13 апрелда оффлайн тартибда ўтказилди.

Раис: Азизова Ф.Х.

Котиб: Собирова Д.Р.

Қатнашдилар: Кафедра мудири – т.ф.д., профессор Ф.Х.Азизова, профессорлар, Қ.И.Расулев, П.Х.Халиков, доцентлар: Н.Х.Сагдуллаев, А.О.Даминов, А.Қ.Қурбонов, А.А.Абдувалиев, катта ўқитувчилар: С.М.Курьязова, А.Н.Отажанова, С.Х.Ишанжанова, ассистентлар: О.Х. Мирзамухамедов, Т.Т. Шермухамедов, Ш.И. Махмудова, Миртолипова, Ф.Р. Самадова, Д.Р.Собирова, Н.Б. Утепова, М.М. Назарова, И. Турсунметов. Даволаш, тиббий-профилактика, тиббий-педагогика, тиббий биология факультети 1 ва 2-курс талабалари қатнашдилар.

Кун тартиби: Гистология фани бўйича олимпиаданинг I-чи босқичи ўтказиш кафедра миқёсида ўтказиш

 

Гистология фани бўйича ўтказиладиган олимпиаданинг I-чи босқичи 2021 йил  13 апрелда оффлайн тартибда  ўтказилди.

Гистология фанидан саралаш олимпиадаси даволаш, тиббий-педагогика, тиббий-профилактика факультетларида тахсил олаётган 2 курс талабалари орасида ўтказилди. Унда барча талабаларнинг иштироки  ихтиёрий  бўлиб,  фан олимпиадасининг саралаш босқичида  жами 7 талаба қатнашди.

Олимпиаданинг 1-босқичи 14:00 да кафедранинг ўқув хонасида ўтказилди. Анжуманни кафедра мудири – т.ф.д., профессор Ф.Х.Азизова сўзга чиқиб талабаларни анжуманнинг очилиши билан табриклади ва уларга мувофаққиятлар тилади, ҳамда анжуманда қатнашувчи котиб ва хайъат аъзолари билан таништирди.

Олимпиада 4-та босқичда ўтказилди ва қуйидаги шартлардан иборат:

  1. Тест топшириқларини бажарилиши (10 та тест)
  2. Вазиятли масала (2 та)
  3. Блиц- саволлар (4 та)
  4. Препаратлар диагностикаси (2 та)

Олимпиадада қатнашган талабаларнинг билимлари хайъат аъзолари томонидан 100 баллик система асосида  бахоланди.

Ўтказилган олимпиада синовининг натижасига кўра қуйидаги талабалар совринли жой эгаллашди:

 1-чи ўрин: 301 даволаш гуруҳи талабаси Седенков Алексей Николаевич.

 2-чи ўрин: 213 даволаш гуруҳи талабаси Нуралиева Камола Гайратовна.

 3-чи ўрин: 230 даволаш гуруҳи талабаси Назаралиева Нозима

“Тиришқоқ ва масъулиятлиги учун”

Учқунов Сирожиддин Зухриддинович. 106 даволаш гуруҳи талабаси.

В номинации “За нестандартное мышление”

Рахимбердиев Нодир 215 даволаш гуруҳи талабаси.

В номинации “За сообразительность”- “Тез жавоб бериганлиги учун”

Журабоев Диёрбек 106 даволаш гуруҳи талабаси.

В номинации “За креативный подход к решению учебных задач”-“Вазифаларни бажаришда ижодий ёндошганлиги учун”

Ёриқулов Шахбоз 115 даволаш гуруҳи талабаси

В номинации “За остроумие и находчивость”- “Зукколи ва топқирлиги учун”

Гистология  фани бўйича ўтказилган Олимпиаданинг I босқич якунларига кўра даволаш факультетининг 3 курс талабаси Седенков Алексей ва 213 даволаш гуруҳи талабаси Нуралиева Камола Гайратовна ғолиб деб топилди ва Олимпиаданинг II босқичига йўлланма берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.