ҚАТНАШДИЛАР: ТТА ректори Шадмонов А.К., Ёшлар билан ишлаш проректори Т.А. Бобомуротов., Даволаш факультети декани Холматова Б.Т., Гистология ва тиббий биология кафедра мудири Азизова Ф. Ҳ., Раззоков А., ўқитувчилар: профессор Холиков П.Х., Куриязова С.М., Умарова З.Х., мактаб директори Ганиходжаева М.С.
КУН ТАРТИБИ: 1. 2020 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар.
2. Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони.
3. “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарори.
Бириктирилган умумтаълим мактаблари ҳамда Тошкент Тиббиёт академияси ҳамкорлиги бўйича кўрсатмалар:
- Бириктирилган умумтаълим мактабларида “ҳаёт сабоқлари”, “олимлар куни” ва “кафедралар соати” каби мавзуларда семинар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиётларини жорий қилиш;
- Педагогларниинг ва битирувчи синф ўқувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностика қилиш;
- Олий таълим хусусияти ва кафедралар салоҳиятидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар томонидан мактабда фаолият юритаётган фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва сифат таркибини яхшилашга;
- Мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамровини оширишда кўмак бериш;
5.Юқори синф ўқувчилари учун, уларнинг қизиқиши ва қобилиятидан келиб чиқиб, мактаб қошида олий таълим муассасаларига кириш синовларига тайёрлов курсларини ташкил этиш;
- Олий таълим муассасаси илмий ходимлари ва докторантларини жалб этган ҳолда, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш;
- Ўқувчиларда илм-фанга қизиқишни уйғотиш мақсадида, уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, олий таълим профессор-ўқитувчилари томонидан дарсдан ташқари фан тўгаракларини ташкил этиш;
8.Иқтидорли ўқувчилар ўртасида “ОТМ олимпиадаси”ни ўтказиш ва энг яхши ўқувчилар учун “ОТМ стипендия”сини жорий қилсин.
- Педагогика йўналишидаги битирувчи курс талабаларининг амалиётини, мактабда ташкил этиш;
- Мактабда асосий устувор йўналиш сифатида белгиланган таянч фан бўйича кафедра филиали ва лабораторияни ташкил этиш;
- Ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида, мактабда “касблар куни”ни ўтказиш ва мувваффақиятга эришган инсонлар билан учрашувлар ўтказиш;
- “5 та ташаббус” доирасида мактабларга кўмак бериб бориш;
- Мактабдаги ижтимоий муҳит ва ўзаро муносабатларни ўрганиш, мавжуд муаммолар бўйича ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиш ва аниқланган муаммоларнинг ечимларини топиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва Депутатлар кенгаши билан ҳамкорлик қилиш;
- Умумтаълим мактабининг кутибхона фондини бойитиш ва худудида яшовчи фуқоролар фойдаланиши учун ҳам шарт-шароитлар яратиш;
- Имкониятлардан келиб чиқиб, бириктирилган таълим муассасасининг ўқув лаборатория синфлари, кутубхона, информатика, касбга йўналтириш ўқув хоналарининг моддий-техника базасини яхшилашда кўмак бериш.