МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2011-2017 йй. – Тошкент тиббиёт академияси талабаси (бакалавр)
2017-2019 йй. – Тошкент тиббиёт академияси Атроф муҳит ва инсон саломатлиги йуналиши магистранти
2018-2019 йй – Тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси хона мудири
2019 й. – х.в. – Тошкент Тиббиёт Академияси гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти.
Утепова Нигора Бурҳановна 2019 йил Тошкент Тиббиёт Академиясини битириб, шу йилдан бошлаб гистология кафедрасида ассистент лавозимига ишга кабул килинган. У талабаларга билим бериш билан чекланиб колмай, ўз устида ишлайди. Педогогик махоратини ошириб бормокда. Академия томонидан ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этади.
Даволаш факултети 2 курс талабаларининг мураббийси. Талабалар турар жойларида талабалар билан мунтазам равишда давра суҳбатлари, турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этади.
Утепова Н.Б.ўкув жараёнига янги педагогик, компьютер ва ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор беради. Ўз фаолияти давомида кафедра хаётида хам иштирок этади.
Утепова Н.Б.нинг бир катор илмий мақола ва тезислари республикамиз хамда чет эл тиббиёт журналларида чоп этилиб келмокда. Ўкув-услубий ишларни ташкил этишда фаол қатнашади.