ҚАТНАШДИЛАР: раис – кафедра мудири, профессор Азизова Ф.Х., профессорлар: Халиков П.Х.доцентлар: Даминов А.О., Курбонов А.К., кат. ўқитувчилар: Куриязова С.М., Отажонова А., Ишанжанова С.Х., ассистентлар: Миртолипова М.А.,Махмудова М.А., Самадова Ф.Р., Умарова З.Х.
КУН ТАРТИБИ: Дунёдаги энг улуғ неъмат Тинчликдир. Юртимизда тинчлик ўз-ўзидан киритилгани йўқ.
14-январ Ватан ҳимоячилари куни ва албатта бу шарафли вазифани миллий армиямиз сафида хизмат қилаётган йигитларимиз амалга оширяптилар.
Байрам муносабати билан биз ҳам кафедрамиз билан биргаликда армияда хизмат бир гурух талабаларни байрам билан табрикладик ва уларга кафедрамиз мудири проф.Азизова Ф.Х. ватан ҳимячиларига эсдалик совғалар топширдилар. Армия сафида хизмат қилган йигитлар ўз тассуротлари ва хизмат ўташдаги бурчлари, маъсулятиларини бошқаларга сўзлаб беришди.
Юрт тинчлиги, эл ҳотиржамлиги бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, аввайламоқ ва бу йўлда жон фидо қилган, шу заминда яшаётган ҳар бир фикр фуқоронинг муқаддас бурчидир. Зеро, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгуси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик туфайлидир.
Ўтган йиллар давомида мақсад қилиб олинган эзгу амаллар бугун ўз самарасини кўрсатмоқда.Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда мамлакатимиз ҳавсизлиги, худудий яхлитлиги ва сарҳадларимизнинг даҳилсизлигини , ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётинии қўриқлашга қодир, замонавий харбий техника билан таъминланган профессионал армия вужудга келди. Қуролли кучларни ислоҳ қилишга қаратилган давлат дастури эса миллий армияни шакллантириш ва бошқаришнингсифат жиҳатидан мутлақо янги тизимига имконни берди.
Ўзбекистон қуролли кучлари миллий гвардия, махсус харбий кучлар, ер харбий кучлари ва харбий ҳаво мудофа кучларидан таркиб топган.