Гистология ва тиббий биология кафедрасида “АХБОРОТ МАТЕРИАЛЛАРИ” бўйича йиғилиш ўтказилди.

Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор  Азизова Ф.Х.,  Халиков П.Х. доцентлар: Даминов А.О., Курбонов А.К., катта ўқитувчилар: Куриязова С.М., Отажонова А., Ишанжанова С.Х., ассистентлар: Самадова Ф.Р., Умарова З., Утепова Н.Б., Собирова Д., Назарова М., Исломова Ш.

КУН ТАРТИБИ:

Маънавият соати материалларини муҳокамаси.

Мавзу: “Юрт байроғи-халқ бирдамлиги”

РЕЖА:

Байроқ –миллат рамзи.

Гистология ва тиббий биология кафедраси ходимлари, кафедра мудири, профессор Ф. Х. Азизова  бошчилигида ТТА маънавият маърифат бўлими томонидан тавсия этилган маънавият “Ахборот соати” материлларини муҳокамсини ўтказди. Муҳокамада кафедра маънавият ишлари бўйича маъсул С.М.Куриязова  сўзга чиқиб, дастлаб Ўзбекистон Республикаси байроғининг таърифига бағишланган шеърни ўқиб берди.

Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Миллат байроғи. У жондек азиз, нондек мўътабар.

Байроғимиз 1992 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади. Мана, 29 йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.

Байроқ – инсоният тарихини акс эттирадиган ўзига хос рамзлардир. Улар халқлар ҳаётида содир бўлган энг муҳим ҳодисалар моҳиятини билиб олишда калит ҳисобланади. Байроқлар олис ўтмиш қаърида, эрамиздан аввалги III-II минг йилликда пайдо бўлган. Аслида байроқлар ва бошқа рамзлар қабилаларни бир-биридан фарқлаб кўрсатувчи белги сифатида юзага келган. Кейинчалик улар ҳукмдорлар, лашкарбошиларнинг ҳукмронлигини билдирадиган рамзга айланган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, давлат рамзлари худди она Ватан каби азиз ва муқаддасдир. Уларда халқ тарихи, бугуни ва келажаги ўз ифодасини топган. Рамзлар ва тимсоллар ҳар вақт миллий ғурур, фидоийлик ва ватанпарварликни шакллантиришда энг муҳим воситалар ҳисобланиб келинган ва ҳозир ҳам шундай.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.