Гистология ва тиббий биология кафедраси ходимларидан Миртолипова М., Ишанжанова СХ., 6 –март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 1-сонли ногирон бололар мурувват уйига ташриф буюрдик. Ташриф пайтида биз барча бўлимдаги болаларни кўрдик, суҳбатлашдик ва байрам билан қутлаб ширинликлар ва совғалар улашдик. Болалар бунда бениҳоя хурсанд бўлдилар, шунингдек у ерда болалар учун барча шароитлар яратилганлиги ва юқори даражада қулайликларга эга қилиб таъмирланганлигини кўриб биз ҳам жуда хурсанд бўлдик.