Қатнашдилар: кафедра мудири, профессор Азизова Ф.Х., Халиков П.Х., Расулов К.И., Тухтаев К.Р. доцентлар: Даминов А.О., Курбонов А.К., Абдувалиев А.А., катта ўқитувчилар: Куриязова С.М., Отажонова А., Ишанжанова С.Х., ассистентлар: Самадова Ф.Р., Умарова З., Утепова Н.Б., Собирова Д., Назарова М., Хусаинова Х., Исломова Ш.
Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
(Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ шоираси)
Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!
Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакил-лик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимиз-нинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.
Бу ҳақда гапирганда, аввало, буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир» деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаймиз ва меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз.
Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.
Бу борада Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг «Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз» деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.
Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!
Сўзимнинг охирида барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.
Менинг тилагим ва ниятим битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.
Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин! Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!
Гистология ва тиббий биология кафедраси фахрийлари ҳам кафедра аёлларини табриклар билан қутлашди. Байрам кўтаринки рухда ўтказилди.
Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!