Гистология ва тиббий биология кафедрасида «ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ АНЖУМАНИ» ўтказилди.

Маъсул: Гистология ва тиббий биология кафедраси

Раис: Азизова Ф.Х., Жураев Ж.З.

Котиб: Гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти Собирова Д.Р.

 

Президиум: т.ф.д., профессор Расулов Қ.И., т.ф.н.,доц., А.Қ.Қурбонов

Қатнашдилар: Кафедра мудири – т.ф.д., профессор Ф.Х.Азизова, профессорлар, Қ.И.Расулев, П.Х.Халиков, доцентлар: Н.Х.Сагдуллаев, А.О.Даминов, А.Қ.Қурбонов, А.А.Абдувалиев, катта ўқитувчилар: С.М.Курьязова, А.Н.Отажанова, С.Х.Ишанжанова, ассистентлар: О.Х. Мирзамухамедов, Т.Т. Шермухамедов, Ш.И. Махмудова, Миртолипова, Ф.Р. Самадова, Д.Р.Собирова, Н.Б. Утепова, М.М. Назарова, И. Турсунметов. Даволаш, тиббий-профилактика, тиббий-педагогика, тиббий биология факультети 1 ва 2-курс талабалари қатнашдилар.

Кун тартиби: Талабалар илмий анжуманини  ўтказиш

Режа: 1. Талабалар томонидан тайёрланган ТИЖ маърузаларини тинглаш.

  1. Кафедрада ўтказилган ТИЖ натижаларини мухокамаси.
  2. Мувофаққиятли ўрин олган талабаларни тақдирлаш.

 

Гистология ва тиббий биология фани бўйича ўтказиладиган анжуманни кафедра профессори Қ.И. Расулов сўзга чиқиб талабаларни анжуманнинг очилиши билан табриклади ва уларга мувофаққиятлар тилади. Анжуманни олиб борувчи раис Азизова Ф.Х., анжуманда қатнашувчи котиб ва хайъат аъзолари билан таништирди.

ТИЖ рўйхати бўйича 13 та маърузачи киритилган. Лекин улардан 12 та маърузачи маъруза қилди. Маърузалар янги педагогик технологиялар бўйича юқори махорат билан тайёрланган. Маърузаларда мавзуларга оид слайдлар, видеороликлар, жадваллар, диаграммалар намоиш этилди.

Хайъат аъзолари маърузаларни мухокама қилишди.

Қарор қилинди. Маърузалар мухокамаси бўйича раис Азизова Ф.Х.  томонидан маърузалар бўйича олинган ўринлар эълон қилинди ва тақдирланди.

1-ўрин – Даволаш факультети 213-гурух талабаси Нуралиева Комола Мавзу “Эрозия таъсирида бачадон бўйни деворининг структур функционал хусусиятлари”. Илмий раҳбар: Асс. Собирова Д.Р.

 2-ўрин – Даволаш факулътети 220-гурух талабаси Мухиддинова Муниса. Мавзу “Кардиомиоцитлар регенерацияси”. Илмий раҳбар: Асс. Шермухамедов Т.Т.

2-ўрин – Даволаш халқаро Казань факулътети 202-гурух талабаси Солижонов Жалолиддин. Мавзу “Влияние экспериментального гипотиреоза у матери на рост и дифференцировку пейеровых бляшек у потомства”.  Илмий раҳбар: Кат.ўқ. Ишанджанова С.Х.

3-ўрин – Даволаш факулътети 129-гурух талабаси Сайфиддинова Нодира. Мавзу “CRISPR/Cas9 системаси – геном инженерлиги технологияси”. Илмий раҳбар: Асс. Самадова Ф.Р.

3-ўрин –    Тиббий профиллактика 205-гурух талабаси Ғаибназарова Кумуш. Мавзу “COVID-19 да ўпкада ва юрак қон томир тизимида ги морфофункционал ўзгаришлар”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.